Ўтказилган 24-Тошкент халқаро туристик кўргазмаси рақамларда: санитария-гигиена шоҳобчалари қурилиши намойиши

1

 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси ва Халқаро туризм ташкилоти (UNWTO) расмий қўллаб-қувватлови асосида Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг 3-5 октябрь кунлари ташкил этилган “Ипак йўлида туризм” номли 24-Тошкент халқаро туристик кўргазмаси доирасида илк маротаба санитария-гигиена шоҳобчалари қурилиши билан шуғулланувчи ихтисослашган ташкилотларнинг ҳам алоҳида кўргазмаси ташкил этилди.
Халқаро кўргазмада чет эллик меҳмонлар ва экспертлар билан биргаликда Ўзбекистондаги барча туризм соҳаси иштирокчилари, тадбиркорлик субъектлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этишди ҳамда ўзаро фойдали мулоқотлар ва манфаатли келишувларга бой бўлди.

Айниқса мамлакатимиздаги санитария-гигиена шоҳобчалари қурилишига ихтисослашган “RIA BUILDING CONSTRUCTION GROUP” МЧЖ ва “FIBECO” МЧЖ томонидан намойиш этилган санитария-гигиена шоҳобчалари намуналари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган бўлса, мобиль туристик инфратузилмани барпо этиш билан шуғулланувчи Россия Федерациясининг “CTX CONTAINEX” компаниясининг вакиллари томонидан ҳам бу борадаги тақдимотлар ташкиллаштирилди.

2

 

3


Кўргазма давомида ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида санитария-гигиена шоҳобчаларини барпо этиш бўйича қарийб 4,8 млрд сўмлик жами 165 та шартномалар имзоланди.
Шу ўринда санитария-гигиена шоҳобчалари қурилишига Хоразм, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари томонидан қизиқиш айниқса юқори бўлди, бу эса ушбу ҳудудларда сайёҳларга тегишли шарт-шароитлар яратишга интилишнинг юқорилигидан далолат беради.
Шуниси эътиборга моликки, мазкур санитария-гигиена шоҳобчалари намуналарига Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари вакиллари томонидан катта эътибор қаратилди ва улар билан ҳам 6 та дастлабки шартномалар тузилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қомитаси матбуот хизмати

Русский            O'zbekcha

Imtiyozlar va chegirmalar

Davlat manbalari

prezident matbuot hizmati

hukumat portali

oliy majlis senati

qonunchilik palatasi

Dam olish uchun yurtimizning qaysi shahriga sayohat qilar edingiz ?

Buxoro - 22.9%
Samarqand - 37.6%
Xorazm - 12.1%
Xiva - 14.5%
Farg'ona - 12.8%

Barcha ovozlar soni: 2272
The voting for this poll has ended on: 29 Mart 2019 - 00:00

Sayyohlik portali

logo Uzbekistan