Тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча қулайликлар

images

Ҳурматли тадбиркорлар!

Агар Сиз тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарурий ер майдони ёки бино олишни ўйлаган бўлсангиз, ёки сизда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиявий маблағларга эҳтиёжингиз бўлса, ёки тематик боғ ва меҳмонхоналарни таъмирлаш ёки жиҳозлаш учун керакли хориждан келтирилган маҳсулотлари учун бож имтиёзларидан фойдаланишда қийинчиликлар юзага келган бўлса, марҳамат, мазкур масалаларни ҳал этиш учун тадбиркорлик субъектларига тақдим қилинган қўшимча қулайликлардан фойдаланинг.


Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қулайлик ва афзалликлар тақдим этилди:

Биринчидан, энди тадбикорлик субъектларига қиймати камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган инвестиявий лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари асосида аукцион ўтказмасдан амалга оширилади.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ер участкаларидан 50 йил муддатга фойдаланиш ҳамда йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш учун халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали амалга оширилади.

Иккинчидан, тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб киришдаги бож тўлови имтиёзидан фойдаланишда “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаслик” талаби бекор қилинди.
Энди меҳмонхонангиз учун керакли юқорида санаб ўтилган жиҳозлар мамлакатда ишлаб чиқарилса ҳам бож имтиёзидан фойдаланиб хориждан олиб келишингиз мумкин.

Учинчидан, меҳмонхоналар ва туристик инфратузилманинг бошқа объектларини қуриш бўйича инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасини йиллик икки фоизга камайтирилганига тенг фоиз ставкасида, яъни 14 фоиздан тижорат банкларига ресурслар ажратиш орқали кредит линиялари очилади.

Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг қарорларига асосан сотиладиган давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш назорати инспекцияси томонидан давлат объектларини сотишга тайёрлашда хулосалар берилиши маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши суммалари йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини, шу жумладан, меҳмонхоналарнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган қуйидаги тўловлар бекор қилинди:
-давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида тўланадиган йиғим;
-мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божи.

Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, мазкур қулайлик ва имкониятлардан фойдаланиб ўз бизнесингизни ривожлантириш ҳамда мамлакат равнақига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Туризмни ривожлантириш давлат қомитаси матбуот хизмати

 

Русский            O'zbekcha

Imtiyozlar va chegirmalar

Davlat manbalari

prezident matbuot hizmati

hukumat portali

oliy majlis senati

qonunchilik palatasi

Dam olish uchun yurtimizning qaysi shahriga sayohat qilar edingiz ?

Buxoro - 22.9%
Samarqand - 37.6%
Xorazm - 12.1%
Xiva - 14.5%
Farg'ona - 12.8%

Barcha ovozlar soni: 2272
The voting for this poll has ended on: 29 Mart 2019 - 00:00

Sayyohlik portali

logo Uzbekistan