Республикамизда илк оилавий меҳмон уйлари ўз фаолиятини бошлади

photo_2018-09-26_20-00-19.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631 – сон қарорининг қабул қилиниши туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган.
Мазкур ҳужжатнинг мазмун моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида жорий йилнинг 25 сентябрь ҳолатига кўра, республикада 23 та оилавий меҳмон уйи рўйхатга олинди. Мазкур оилавий меҳмон уйлари асосан Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида очилиб, 50 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. 

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги Қарорга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор томонидан очилган оилавий меҳмон уйи 3 нафаргача ходим ёллаши мумкин. Бугунги кунда мазкур оилавий меҳмон уйлари хорижий ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан келаётган сайёҳлар
ва меҳмонларни жойлаштириш учун хизмат қилмоқда.

photo_2018-09-26_20-00-22.jpgphoto_2018-09-26_20-00-19.jpg

Шунингдек аҳоли томонидан ўз уйида оилавий меҳмон уйлари очишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмаларига оилавий меҳмон уйлари очиш масаласига оид 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб улар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631 – сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган йўриқномада  оилавий меҳмон уйларини очиш тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Русский            O'zbekcha

Imtiyozlar va chegirmalar

Davlat manbalari

prezident matbuot hizmati

hukumat portali

oliy majlis senati

qonunchilik palatasi

Dam olish uchun yurtimizning qaysi shahriga sayohat qilar edingiz ?

Buxoro - 22.9%
Samarqand - 37.6%
Xorazm - 12.1%
Xiva - 14.5%
Farg'ona - 12.8%

Barcha ovozlar soni: 2272
The voting for this poll has ended on: 29 Mart 2019 - 00:00

Sayyohlik portali

logo Uzbekistan