National Geographic: Ўзбекистон энг лаззатли туризм мамлакати

photo 2018-10-17 16-39-39

Ўтган ҳафтада National Geographic Traveler Awards 2018 (NGT Awards 2018) халқаро сўровнома натижалари эълон қилинди. Сўровномада бутун дунёдан юз минглаб респондентлар онлайн овоз бериш орқали туризм йўналишларида турли мамлакатлар рейтингини аниқлашди.
22 июндан 12 октябргача ўтказилган ушбу сўровда Россия нашри томонидан сайёҳлар орасида қайси мамлакатлар таомлари, мева-чевалари, емакхоналари билан энг машҳур ва манзур экани аниқланди. 3 ой давом этган сўровда Ўзбекистон ошхонаси ва табиий неъматлари бўйича Италия, Озарбайжон ва Франция каби мамлакатларни ҳам ортда қолдирди. 2017 йилда эса Грузия ва Италия энг юқори ўринларни эгаллаган эди.


Юртимиз гастрономик туризм имкониятлари, миллий ошхоналаримиз, тандир нонимиз, паловимиз ҳамда мева-сабзавотларимиз хатто Парижнинг донгдор ресторанларидан ҳам афзаллиги ниҳоят тан олинди.
Шу қувончли натижа муносабати билан, сўров бошланган илк кунлардан бошлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг эълонларига қулоқ осиб, сўровда иштирок этган барча ҳамюртларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз.

photo 2018-10-17 16-39-43

photo 2018-10-17 11-02-43
Ушбу халқаро сўров ҳақида маълумотни кенг тарқатишда Қўмитамизга яқиндан ёрдам берган кўплаб блогер ва журналистларга, айниқса ўз ўқувчиларини сўровда Ўзбекистон номзоди тарафда туриб овоз беришга чақирган таниқли блогер Хушнуд Худойбердиевга (xushnudbek.uz) ҳам алоҳида эътироф этишни жоиз деб топдик.
Юқоридаги ютуғимиз бугунги интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган даврда юртимиз туризмининг тарғиботи ҳар биримиз иштирок этадиган, биргаликда амалга оширадиган ҳамкорликдаги ҳаракат эканига яна бир исбот бўлди.
22 ноябрь куни Москва шаҳрида ушбу танловнинг номинациялари ғолибларига ғолиблик дипломларини топшириш маросими бўлиб ўтади ва ушбу тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қомитаси матбуот хизмати

Русский            O'zbekcha

Imtiyozlar va chegirmalar

Davlat manbalari

prezident matbuot hizmati

hukumat portali

oliy majlis senati

qonunchilik palatasi

Dam olish uchun yurtimizning qaysi shahriga sayohat qilar edingiz ?

Buxoro - 22.9%
Samarqand - 37.6%
Xorazm - 12.1%
Xiva - 14.5%
Farg'ona - 12.8%

Barcha ovozlar soni: 2272
The voting for this poll has ended on: 29 Mart 2019 - 00:00

Sayyohlik portali

logo Uzbekistan